Ижтимоий тармоқларда 2021 йилга қадар миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олган ҳайдовчилар янги имтиҳон марказларида график асосида мажбурий тартибда, бепул қайта имтиҳондан ўтказилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди.
ИИВ ЙҲХХ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва ҳеч қандай ҳуқуқий асосларга эга эмас.
"Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби ёлғон хабарларни тарқатиб, фуқароларни чалғитмасликларини сўраб қоламиз", – дейилади расмий муносабатда.






