АсосийЖамият

Ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида маҳаллий ваколатлар ўзгарди

Энди ногиронлиги бўлган шахсларга дахлдор баъзи дастурларни тасдиқлаш ваколати халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига юклатилади.

'Ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида маҳаллий ваколатлар ўзгарди'ning rasmi

"Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонун билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда реабилитация қилиш соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари аниқ белгилаб берилди. 

Бу орқали ушбу йўналишда қарор қабул қилиш, ижро ва назорат функциялари маҳаллий даражада тизимли равишда йўлга қўйилмоқда.

Хусусан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига:

- ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш;

- ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

- уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган ҳудудий дастурларни тасдиқлаш ваколати юклатилди.

Шунингдек, Кенгашлар томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланиши назарда тутилмоқда.

Мазкур ваколатларнинг маҳаллий вакиллик органларига ўтказилиши ҳудудларда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни аҳолининг реал эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда режалаштириш имконини беради. 

Натижада ушбу тоифадаги фуқароларнинг меҳнат бозорида иштирок этиши учун ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлар яратилади, ижтимоий ҳимоя тизимида манзиллилик ва самарадорлик ошади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Озарбайжонда эркак онасини ўлдириб, ўзини ёқиб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:59

    Озарбайжонда эркак онасини ўлдириб, ўзини ёқиб юборди

    Озарбайжонда 33 ёшли эркак онасига ҳужум қилиб, уни ўлдирганидан сўнг ўз жонига қасд қилди.

    'Бойсун туманидаги 30-мактаб жамоаси — “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси ғолиби'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:15

    Бойсун туманидаги 30-мактаб жамоаси — “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси ғолиби

    Термиз шаҳрида жойлашган Сурхон арена майдонида ташкил этилган мусобақанинг 3-ўрин учун ва финал баҳслари қизғин тарзда ўтказилди.

    'Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб кетиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:32

    Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб кетиб вафот этди

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz’га маълум қилди.

    'Эскирган симёғочлар қулаши оқибатида чорва молларини ток урди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:23

    Эскирган симёғочлар қулаши оқибатида чорва молларини ток урди

    Ҳолат ортидан 3 бош чорва моли нобуд бўлган.

    'Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрландими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:58

    Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрландими?

    Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.