АсосийЖамият

Хорижда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш баҳонасида пул йиғаётганлар огоҳлантирилди

Миграция агентлиги жиддий огоҳлантириш билан чиқди.

'Хорижда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш баҳонасида пул йиғаётганлар огоҳлантирилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда хорижда бўлиб турган вақтида вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадларини ватанга олиб келиш учун турли пластик карта рақамларига пул йиғиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги маълум қилди.

Агентликнинг билдиришича, айрим шахслар эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик билан шуғулланмоқда. Бундай ҳолатлар жамиятда ишончсизлик ва чалғитишга олиб келаётгани таъкидланган.

Миграция агентлиги фуқароларни ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган бундай чақириқларга ишонмасликка ва ҳеч қандай ҳолатда пул ўтказмасликка чақирди. Қонуний ва ишончли йўл сифатида фақат расмий давлат органларига мурожаат қилиш тавсия этилди.

Шунингдек, агентлик эслатишича, агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этса, унинг жасадини ватанга олиб келиш Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунинг учун марҳумнинг яқинлари ёки вакиллари Миграция агентлигига бевосита мурожаат қилиши лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хоразмда автомобиль газ қувурига урилиб, “аварийный” ҳолат келтириб чиқарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:11

    Хоразмда автомобиль газ қувурига урилиб, “аварийный” ҳолат келтириб чиқарди

    ЙТҲ оқибатида ҳавога газ сизиб чиқиб, ушду ҳудуддаги истеъмолчилар газсиз қолган.

    'Ўзбекистонда сув тозаловчи қурилма ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:59

    Ўзбекистонда сув тозаловчи қурилма ишлаб чиқилди

    Фанлар академияси олимлари сув тозаловчи қурилма намунасини ишлаб чиқди.

    'Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган 1 млрд сўмлик дорилар чегарадан ўтолмади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:28

    Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган 1 млрд сўмлик дорилар чегарадан ўтолмади

    Тожикистонга ноқонуний тарзда олиб кетилаётган дори воситалари “Фарҳод” чегара постида қўлга тушди.

    'Ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида маҳаллий ваколатлар ўзгарди'ning rasmi

    Жамият 10.01.2026 12:04

    Ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида маҳаллий ваколатлар ўзгарди

    Энди ногиронлиги бўлган шахсларга дахлдор баъзи дастурларни тасдиқлаш ваколати халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига юклатилади.

    '5 йил олдин “права” олганлар учун қайта имтиҳон бўладими?'ning rasmi

    Жамият 10.01.2026 11:12

    5 йил олдин “права” олганлар учун қайта имтиҳон бўладими?

    Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ушбу саволга расмийлар жавоб берди.

    'Телеграмда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳақорат қилган йигит қамалди'ning rasmi

    Жамият 10.01.2026 09:02