АсосийЖамият

Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда

Аввалроқ, ушбу мигрант ўтган йилнинг декабрь ойида ОМОН ходимлари томонидан куч ишлатилиши оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди.

'Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда'ning rasmi

Аввалроқ, Россияда Самарқанддан бўлган меҳнат муҳожири кучишлатар тизим ходимлари томонидан амалга оширилган қийноқ оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди. 

Воқеа 2025 йилнинг 12 декабрь кунида юз берган бўлсада, бу ҳақида хабарлар январь бошида сиздирилганди. Бундан англашиладики, мигрантнинг жасади Россияда салкам бир ой давомида қолиб кетган.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, марҳумнинг жасади ҳамон Россия Федерациясида сақланмоқда. Бугун, 11 январь куни у Ўзбекистонга юборилади. 

“Якшанба куни маййит Ўзбекистонга юборилади. Душанба куни Ўзбекистон вакиллари самарқандлик фуқаронинг вафоти бўйича Хабаровск расмийлари билан учрашади”, дейди Бурхонов.  

Қўшимча қилинишича, жасадни ватанга қайтарилиши билан боғлиқ харажатлар учун махсус фонд ташкил қилинган. Агар марҳумнинг яқинлари харажатларни тўлаш бўйича қийинчиликка дуч келса, бу давлат тарафидан қопланади. 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 12 декабрь куни Россиянинг Хабаровск шаҳрида ОМОН ходимлари кафелардан бирига бостириб кириб, у ерда бўлган ўзбекистонлик фуқароларга нисбатан куч ишлатган. Оқибатда икки нафар фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, кома ҳолатига тушган, улардан бири, бир  неча кун ўтиб вафот этган. Иккинчи жабрланувчи ҳақидаги маълумотлар эса расман тасдиқланмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Қамоқда Бекзодмисан, Бекмисан, ким бўлсанг ҳам ҳамма учун қонун бир!”'ning rasmi

    Жамият 21.01.2026 17:41

    “Қамоқда Бекзодмисан, Бекмисан, ким бўлсанг ҳам ҳамма учун қонун бир!”

    Бахти Ташкентскийнинг ўғли Бекзод Зафаров панжара ортидаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.

    'АҚШда ноқонуний яшаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.01.2026 17:23

    АҚШда ноқонуний яшаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

    Америка Қўшма Штатларида ноқонуний бўлиб турган 44 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.

    'Қашқадарёда 20 ёшли қизнинг ошқозонидан 1,4 кг соч олинди'ning rasmi

    Жамият 21.01.2026 16:38

    Қашқадарёда 20 ёшли қизнинг ошқозонидан 1,4 кг соч олинди

    Бемор худди шундай муаммога аввал ҳам дуч келгани маълум бўлди.

    'Туркиядаги аёллар колониясига ўзбек адабиётлари тўплами тақдим этилди'ning rasmi

    Жамият 21.01.2026 16:00

    Туркиядаги аёллар колониясига ўзбек адабиётлари тўплами тақдим этилди

    Айни пайтда ушбу ёпиқ турдаги аёллар жазони ижро этиш колониясида сақланаётган ўзбекистонликларнинг аҳволи ўрганилди.

    'Россиялик генерални ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик умрбодга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.01.2026 14:45

    Россиялик генерални ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик умрбодга қамалди

    Шунингдек, унга 1 млн рубль миқдорида жарима белгиланди.