АсосийЖамият

Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди

Эндиликда нафақа миқдори аёлнинг суғурта стажига боғланади.

'Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди'ning rasmi

Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртаси тизими доирасида ҳомиладорлик ва туғруқ нафақасини тайинлаш ҳамда тўлашнинг янги тартиби кучга кирди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Янги механизмга кўра, нафақа миқдори аёлнинг суғурта стажига боғланади. Шу билан бирга, энг кам нафақа миқдори Меҳнат кодексида белгиланганидек ўртача ойлик даромаднинг камида 75 фоизидан паст бўлмаслиги сақланиб қолади.

Агентлик изоҳига кўра, ўзгаришлар ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича тўловлар энди давлат ижтимоий суғуртаси тизимига киритилгани билан боғлиқ. Бу эса нафақа олиш ҳуқуқи расмий бандлик ва суғурта бадалларининг тўланишига бевосита боғланишини англатади

Қайд этилишича, 2026 йил 1 январгача кўплаб ҳолатларда ушбу тўловлар иш берувчи томонидан бевосита амалга оширилган ва бу стаж билан тўлов ҳуқуқи ўртасидаги боғлиқликни таъминламаган. Натижада айрим ҳолатларда нафақа олиш учун меҳнат шартномалари қисқа муддатга расмийлаштирилган.

Бундай суиистеъмолларнинг олдини олиш мақсадида минимал суғурта стажи бўйича талаб жорий этилди. Агентлик таъкидлашича, янги тартиб аёлларнинг ижтимоий ҳимоясини камайтирмайди, аксинча расмий бандликни рағбатлантиради ва тизимнинг узоқ муддатли барқарорлигини мустаҳкамлайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:57

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди

    Мансабдор 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    'Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:03

    Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда

    Аввалроқ, ушбу мигрант ўтган йилнинг декабрь ойида ОМОН ходимлари томонидан куч ишлатилиши оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди.

    'Пропан нархи нега ошди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:26

    Пропан нархи нега ошди?

    Пропан нархи оширилганлиги бўйича расмий изоҳ берилди.

    'Хоразмда автомобиль газ қувурига урилиб, “аварийный” ҳолат келтириб чиқарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:11

    Хоразмда автомобиль газ қувурига урилиб, “аварийный” ҳолат келтириб чиқарди

    ЙТҲ оқибатида ҳавога газ сизиб чиқиб, ушду ҳудуддаги истеъмолчилар газсиз қолган.

    'Ўзбекистонда сув тозаловчи қурилма ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:59

    Ўзбекистонда сув тозаловчи қурилма ишлаб чиқилди

    Фанлар академияси олимлари сув тозаловчи қурилма намунасини ишлаб чиқди.

    'Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган 1 млрд сўмлик дорилар чегарадан ўтолмади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:28

    Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган 1 млрд сўмлик дорилар чегарадан ўтолмади

    Тожикистонга ноқонуний тарзда олиб кетилаётган дори воситалари “Фарҳод” чегара постида қўлга тушди.