Қоракўл туманидаги ўқув марказида таҳсил олаётган 20 нафар абитуриент соғлиғи ёмонлашгани сабабли шифохонага мурожаат қилди.
Кеча, 11 январь куни ҳолати ёмонлашган абитуриентлар зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳодиса жойида текширувлар ўтказилган, дея хабар бермоқда Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида барча беморларнинг аҳволи яхшиланиб, улар амбулатор даволаниш учун уйига жавоб берилган.
Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли экани, шикоятлари йўқлиги билдирилмоқда. Беморларидан олинган қон намуналари белгиланган тартибда экспертизага юборилган.






