АсосийДунё

Эрондаги намойишларда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

8 январдан буён Эрон ҳукумати мамлакат бўйлаб интернетни тўлиқ ўчириб қўйгани сабабли ахборот оқими кескин чекланган.

'Эрондаги намойишларда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

Бу ҳақда кеча, 11 январь куни АҚШда жойлашган HRANA инсон ҳуқуқлари тармоғига таяниб, “Associated Press” хабар берди.

Манбага кўра, 8 январдан буён Эрон ҳукумати мамлакат бўйлаб интернетни тўлиқ ўчириб қўйгани сабабли ахборот оқими кескин чекланган.

Блокировка 70 соатдан ортиқ давом этмоқда. Мамлакатдан маълумот олиш асосан Starlink сунъий йўлдош алоқаси орқали амалга оширилмоқда.

Унинг айтишича, Эрон ҳукумати илк бор намойишларни бостириш жараёнида дронлардан фойдаланиб, ҳаводан кузатув орқали норозилик билдираётганларнинг шахсини аниқламоқда. Шу сабабли ҳалок бўлганлар ва ҳибсга олинганларнинг аниқ сонини белгилаш ҳозирча имконсиз.

ОАВнинг таъкидлашича, куч ишлатар тузилмаларнинг ҳаракатлари тобора шафқатсиз тус олмоқда. Бу намойишлар аввалгилардан кескин фарқ қилади ва ҳукумат учун кутилмаган бўлган.

Айрим ҳолларда шифохоналар ҳам хавфсиз эмас: яраланган намойишчилар куч тузилмалари томонидан олиб кетилиши мумкин, кўплаб ҳолатларда эса ҳалок бўлганларнинг жасадлари оила аъзоларига қайтарилмаяпти.

Эрон бўйлаб оммавий норозилик намойишлари 2025 йил 28 декабрдан бери, яъни 15 кундан буён давом этмоқда. Интернет ўчирилгани ва хавфсизлик кучларининг қаттиқ чораларига қарамай, Теҳрон ва бошқа йирик шаҳарларда минглаб одамлар кўчаларга чиқмоқда. Намойишчилар қозон-товоқларни уриб шовқин қилмоқда, “Хоманаийга ўлим” деган шиорларни ҳайқирмоқда, автомобиль ҳайдовчилари эса сигнал чалиб уларни қўллаб-қувватламоқда.

10 январь куни Исломий инқилоб қўриқчилари корпуси намойишларни куч билан бостириш билан таҳдид қилган. Давлат хавфсизлиги “қизил чизиқ” экани, армия миллий манфаатлар, стратегик инфратузилма ва жамоат мулкини ҳимоя қилиш учун куч ишлатишини маълум қилган.

АҚШ Президенти Дональд Трамп 10 январь куни эронлик намойишчиларга ёрдам беришга тайёрлигини билдирган. 

Бунга жавобан Эрон раҳбарияти АҚШ ёки Исроил томонидан намойишларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳарбий ҳужум уюштирилса, жавоб зарбалари берилишини айтган.

Эрон парламенти спикери 11 январь куни фавқулодда йиғилишда АҚШнинг ҳарбий марказлари ва денгиз қатнови қонуний нишонга айланишини билдирган. Ушбу баёнотлардан сўнг Исроил юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига ўтгани хабар қилинган. 

Қолаверса, Трамп бугун, 12 январь куни журналистлар билан мулоқотда Теҳрон АҚШнинг ҳарбий ёки тижорат объектларига ҳужум қиладиган бўлса, Эрон мисли кўрилмаган даражада кучли зарбаларга дуч келишини айтганди.

Трампнинг сўзларига кўра, агар Эрон бундай ҳужумни амалга оширса, АҚШ шундай куч билан жавоб берадики, Теҳрон бунга ишониши ҳам қийин бўлади. У Вашингтон ихтиёрида жуда кучли ва қатъий чоралар мавжудлигини таъкидлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Nipah вирусидан бир киши вафот этди'ning rasmi

    Дунё 07.02.2026 11:04

    Nipah вирусидан бир киши вафот этди

    Бемор билан алоқада бўлган 35 киши карантинга олинган.

    'Шавкат Мирзиёев Покистондаги портлаш муносабати билан таъзия йўллади'ning rasmi

    Дунё 07.02.2026 07:20

    Шавкат Мирзиёев Покистондаги портлаш муносабати билан таъзия йўллади

    Шавкат Мирзиёев Покистон президенти Асиф Али Зардорий ва бош вазири Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади.

    'Шимолий Кореяда “Калмар ўйини”ни кўрганлар жазоланмоқда'ning rasmi

    Дунё 07.02.2026 06:11

    Шимолий Кореяда “Калмар ўйини”ни кўрганлар жазоланмоқда

    Шимолий Кореяда Жанубий Корея сериалларини томоша қилиш ёки К-поп тинглаш учун оғир жазолар қўлланилиши мумкин.

    'АҚШ КХДРга халқаро гуманитар ёрдам бўйича чекловларни бекор қилишни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё 06.02.2026 14:38

    АҚШ КХДРга халқаро гуманитар ёрдам бўйича чекловларни бекор қилишни режалаштирмоқда

    Гап БМТ Хавфсизлик кенгашининг КХДРга нисбатан санкциялар қўмитасида гуманитар юклар учун бериладиган санкцион истисноларни блокдан чиқариш ҳақида бормоқда.

    'Уммонда АҚШ ва Эрон ўртасида навбатдаги музокаралар бошланди'ning rasmi

    Дунё 06.02.2026 13:24

    Уммонда АҚШ ва Эрон ўртасида навбатдаги музокаралар бошланди

    Уммонда АҚШ ва Эрон делегациялари ядровий дастур бўйича навбатдаги музокараларга киришди.

    'Қашқадарё, Тошкент вилояти ва пойтахтда 20 кгдан ортиқ наркотик мусодара қилинди'ning rasmi

    Дунё 06.02.2026 12:18

    Қашқадарё, Тошкент вилояти ва пойтахтда 20 кгдан ортиқ наркотик мусодара қилинди

    Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Қашқадарёда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 20,2 кг турли турдаги гиёҳвандлик воситалари олинди.