АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Википедиядаги мақоладан таҳрирланган скриншотни жойлади.
Унда гўё 2026 йил январидан бошлаб Трамп Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи этиб кўрсатилган.
Пост ҳазил тарзида эълон қилинган бўлса-да, у ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Трампни тушуниш қийин: унинг ҳазили рост бўлиши мумкин, рости эса ҳазил бўлиб чиқиши ҳам эҳтимол, — дея изоҳ қолдирилган пост остида.






