АсосийЖамият

Арманистон Соловёв баёнотлари ортидан Россия элчисига норозилик нотаси топширди

Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги россиялик телебошловчи ва пропагандачи Владимир Соловёвнинг баёнотлари сабаб Россиянинг Еревандаги элчиси Сергей Копиркинни вазирликка чақиртирди.

'Арманистон Соловёв баёнотлари ортидан Россия элчисига норозилик нотаси топширди'ning rasmi

Арманистон ТИВ матбуот котиби Ани Бадалян маълум қилишича, норозилик Соловёвнинг давлат телеканалида айтган фикрлари билан боғлиқ. Унда телебошловчи Арманистон ва Марказий Осиё республикалари ҳудудида Россия томонидан “махсус ҳарбий операция” ўтказиш эҳтимолини очиқчасига тилга олган.

“Давлат телеканали эфирида билдирилган бу баёнотлар Арманистон Республикаси суверенитетига номақбул тажовуз, душманлик кўриниши бўлиб, Арманистон ва Россия ўртасидаги дўстона муносабатларнинг асосий тамойилларини қўпол равишда бузади”, — деди Бадалян.

Россия ва Арманистон расман иттифоқчи давлатлар саналади. Ҳар икки мамлакат Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ва Божхона иттифоқига аъзо. Бироқ сўнгги йилларда, айниқса Озарбойжон билан можаро фонида Россиянинг Арманистонни етарли даражада қўллаб-қувватламагани сабаб расмий Ереван АҚШ ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кучайтиришга уринмоқда. Шу билан бирга, Россия телеканалларида Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳукумати мунтазам танқид қилиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Соловёв аввалроқ Россия “халқаро ҳуқуққа тупуриб”, Арманистон ва Марказий Осиё давлатларининг Россия “таъсир доираси”дан чиқиб кетишига йўл қўймаслик учун уларнинг ички ишларига куч билан аралашиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди.

У ўз чиқишида Арманистондан “айрилиш” Россия учун стратегик инқироз бўлишини, Марказий Осиёдаги вазият эса миллий хавфсизликка жиддий таҳдид солишини таъкидлаб, Украинадаги каби ҳарбий амалиётлар бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилиши мумкинлигини айтганди.

Мазкур фикрлар нафақат Арманистонда, балки Марказий Осиё мамлакатларида ҳам кескин норозиликка сабаб бўлди. Хусусан, Ўзбекистонда жамоатчилик расмийлардан қатъий позиция билдиришни сўраб, Марказий Осиё давлатлари биргаликда норозилик нотаси топшириши кераклигини таъкидламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аксилкоррупция агентлиги Озодбек Назарбековни тўйда пул олгани учун жазолашни таклиф қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:32

    Аксилкоррупция агентлиги Озодбек Назарбековни тўйда пул олгани учун жазолашни таклиф қилди

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков тўй маросимида қўшиқ куйлаб, меҳмонлар томонидан пул олаётгани акс этган видео тарқалди.

    'Сурхондарёда фуқаро 16 қаватли уйнинг том қисмидан пастга тушиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:05

    'Таиландда ўзбекистонлик эркак вояга етмаган қизга тажовуз қилганликда гумонланиб ҳибсга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:09

    Таиландда ўзбекистонлик эркак вояга етмаган қизга тажовуз қилганликда гумонланиб ҳибсга олинди

    Пхукет оролида 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси 16 ёшли қизга нисбатан жинсий тажовуз содир этганликда гумонланмоқда.

    'Сурхондарёда аёл ва боласини молхонада сақлаганлар суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:51

    Сурхондарёда аёл ва боласини молхонада сақлаганлар суд ҳукми ўқилди

    5 ой давомида мажбуран сақланган аёл ва янги туғилган фарзандига зўравонлик қилганларга жазо тайинланди.

    'Тожикистонга олиб ўтилаётган ноқонуний дори воситалари аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:35

    Тожикистонга олиб ўтилаётган ноқонуний дори воситалари аниқланди

    Бекободдаги “Фарҳод” чегара божхона постида қиймати 1 млрд сўмдан ошиқ дори воситаларининг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.

    'Қоракўлда ўқув марказида 20 нафар абитуриент заҳарланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:28

    Қоракўлда ўқув марказида 20 нафар абитуриент заҳарланди

    Беморлардан олинган қон намуналари белгиланган тартибда экспертизага юборилган.