АсосийЖамият

Ҳиндистонда ёввойи фил ҳужумлари оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Жаркханд штатининг бир неча ҳудудида одамларга ҳужум қилган ёввойи фил ҳали ҳам қидирилмоқда.

'Ҳиндистонда ёввойи фил ҳужумлари оқибатида 22 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг шарқида жойлашган Жаркханд штатида ёввойи фил ҳужумлари оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий расмийлар ва хорижий ОАВлар хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, фил ҳужумлари 1–9 январь кунлари Ғарбий Сингҳбҳум туманидаги Чаибаса ва Колҳан ўрмон ҳудудларида содир бўлган. Бир тишли ёввойи фил ўрмон ва қишлоқларни кезиб, йўлида учраган одамларни босиб кетган. Ҳайвон ҳануз қўлга олинмаган.

Маҳаллий ўрмон хизмати маълумотларига кўра, ҳудудда юқори огоҳлантириш ҳолати жорий этилган, филни топиш ва хавфсиз тарзда табиатга қайтариш учун 100 дан ортиқ мутахассис сафарбар этилган. Расмийлар қурбонлар оилаларига моддий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Мутахассислар фил тажовузкорлигини жуфтлашиш даври билан боғламоқда. Таъкидланишича, бу ҳолат одатда бир неча ҳафта ичида пасаяди.

    Бошқа янгиликлар