АсосийЖамият

Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш ва электр бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев энергия тежаш, биноларни модернизация қилиш ва электр энергияси соҳасида бозор механизмларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.

'Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш ва электр бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

14 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев энергия самарадорлигини ошириш ва электр таъминотида бозор механизмларини жорий этиш юзасидан тақдимот билан танишди. Халқаро экспертлар хулосасига кўра, Ўзбекистон энергия сарфи юқори бўлган мамлакатлар қаторида туради. Шу сабабли, бинолар ва ижтимоий объектларда энергия самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар режалаштирилган.

Жорий йилда 770 та ижтимоий объект модернизация қилинади, саноат корхоналарига қуёш панеллари ўрнатилади ва ичимлик суви таъминоти тизимидаги насослар янгиланади. Шунингдек, иссиқлик таъминоти тизимлари модернизация қилиниб, индивидуал иссиқлик пунктлари ўрнатилади.

Электр тармоқларини хусусий секторга бериш, улгуржи бозорни шакллантириш ва ягона регулятор ташкил этиш ишлари ҳам давом этмоқда. Президент энергия самарадорлигини ошириш ва энергетика бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади ҳамда мутасаддиларга топшириқлар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:50

    Ўзбекистонда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди

    Ҳайдовчи ёки йўловчиларга тиббий маълумотнома асосида камар тақмаслик рухсат этилади.

    'Доллар курси кетма-кет учинчи кун тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:19

    Доллар курси кетма-кет учинчи кун тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Ҳиндистонда ёввойи фил ҳужумлари оқибатида 22 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:13

    Ҳиндистонда ёввойи фил ҳужумлари оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

    Жаркханд штатининг бир неча ҳудудида одамларга ҳужум қилган ёввойи фил ҳали ҳам қидирилмоқда.

    'Тошкентда “102”га Трамп устидан қўнғироқ қилган фуқаро жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:00

    Тошкентда “102”га Трамп устидан қўнғироқ қилган фуқаро жаримага тортилди

    Пойтахтда маст ҳолатда ИИББга қўнғироқ қилиб, АҚШ президенти Дональд Трамп устидан шикоят қилган шахсга 1,2 млн сўмдан ортиқ жарима тайинланди.

    'Ҳар бир ҳарбий хизматчи ортида 38 миллионлик халқ турганини ҳис этиши керак — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:22

    Ҳар бир ҳарбий хизматчи ортида 38 миллионлик халқ турганини ҳис этиши керак — Шавкат Мирзиёев

    Президент Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбийларга байрам табриги йўллади.

    'Андижонда 23 ёшли қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:21

    Андижонда 23 ёшли қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди

    Андижон шаҳрида 23 ёшли қиз ўз жонига қасд қилишга уринган, ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бартараф этилган.