АсосийСиёсат

Туризм ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдим этилди

Президент Шавкат Мирзиёев туризм, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган қатор йирик қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

'Туризм ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдим этилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда туризм, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган истиқболли қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Иқтисодий ўсиш суръатлари ва халқаро ҳамкорликнинг кенгайиши Ўзбекистонда замонавий инфратузилмани жадал ривожлантиришни талаб қилаётгани таъкидланди.

Тақдимотда Хива шаҳрида Конгресс маркази ва тарихий-этнографик боғ барпо этиш режалари кўриб чиқилди. Ушбу мажмуалар халқаро анжуманлар ўтказиш ҳамда туристлар оқимини оширишга хизмат қилиши қайд этилди. Шунингдек, Конфуций институти ва Лу Бан устахонасини ташкил этиш орқали маданий-маърифий тадбирлар ва касб-ҳунар таълимини ривожлантириш кўзда тутилган.

Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш, йўловчи ва юк ташиш хизматларини яхшилаш, логистика имкониятларини кенгайтириш режалари ҳам муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Урганч вокзалидан аэропортгача алоҳида темирйўл линияси тортиш ва Урганч–Хива автомобиль йўлини реконструкция қилиш ҳамда муқобил янги йўл қуриш таклиф этилди.

Фарғона шаҳрида замонавий экспомарказ қуриш лойиҳаси ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши қайд этилди. Шунингдек, Бурхониддин Марғилоний илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш ва Бухоро давлат университети учун янги кампус барпо этиш бўйича таклифлар тақдим этилди.

Тошкент шаҳрида замонавий бадиий гимнастика мажмуаси қуриш лойиҳаси ҳам муҳокама қилиниб, у ёшлар салоҳиятини ривожлантириш ва профессионал спортчилар тайёрлашга қаратилиши таъкидланди.

Давлат раҳбари лойиҳаларни амалга оширишда сифат, қулайлик ва замонавий шаҳарсозлик талаблари устувор бўлиши, шунингдек, аҳоли эҳтиёжларини инобатга олиш зарурлигини таъкидлаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берд

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 07.02.2026 13:28

    Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

    Муҳокамалар самарали ва истиқболга йўналтирилган тарзда ўтди, дея ёзди Саида Мирзиёева.

    'Ўзбекистон ва Покистон президентлари Исломободда музокара ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 06.02.2026 09:45

    Ўзбекистон ва Покистон президентлари Исломободда музокара ўтказди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳрига давлат ташрифи доирасида Покистон Ислом Республикаси президенти Асиф Али Зардарий билан тор доирада ва делегациялар иштирокида музокара ўтказди.

    'Шавкат Мирзиёев “Gohar Textile” асосчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Сиёсат 06.02.2026 08:53

    Шавкат Мирзиёев “Gohar Textile” асосчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

    Исломободда ўтган учрашувда Ўзбекистонда қўшма тўқимачилик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий корхоналарни халқаро етказиб бериш занжирларига интеграция қилиш масалалари кўриб чиқилди.

    'Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 06.02.2026 04:48

    Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси билан учрашди

    Президент администрацияси раҳбари Маулен Ашимбаев билан нималарни муҳокама қилди?

    'Шавкат Мирзиёевни Исломободда Покистон бош вазири ўринбосари кутиб олди'ning rasmi

    Сиёсат 05.02.2026 13:14

    Шавкат Мирзиёевни Исломободда Покистон бош вазири ўринбосари кутиб олди

    Ўзбекистон Президентининг Покистонга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

    'Ўзбекистон Президенти Покистонга йўл олди'ning rasmi

    Сиёсат 05.02.2026 08:25

    Ўзбекистон Президенти Покистонга йўл олди

    Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни Покистонга давлат ташрифи билан жўнаб кетди.