Тоға орасидаги йўлда “Каптива” автомобили ағдарилиб кетиши ортидан ҳайдовчи шифохонада вафот этди.
2026 йил 19 январь куни соат 21:00 ларда Фарғона туманининг “Ёрдон” МФЙ ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Маълум қилинишича, 1981 йилда туғилган А.А. “Каптива” русумли автомобилни транспорт ҳаракати учун мўлжалланмаган тоғ орасидаги кичик дара йўлда бошқариб кетган.
Қор ёғиши ва йўлнинг сирпанчиқ бўлиши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, автомобиль ағдарилиб кетган. Ҳодиса натижасида ҳайдовчи оғир тан жароҳати — “бош мия ёпиқ шикасти, кома ҳолати” билан шифохонага ётқизилган.
Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан, у вафот этган. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






