АсосийДунё

Қобулдаги портлашда хитойлик фуқаро ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Қобулда хитойликлар бошқарадиган ресторанда содир этилган портлаш оқибатида бир нафар Хитой фуқароси ва олти нафар афғонистонлик ҳалок бўлди.

'Қобулдаги портлашда хитойлик фуқаро ҳалок бўлди'ning rasmi

Қобулнинг Шаҳри-Нав ҳудудида жойлашган хитойликлар томонидан бошқариладиган ресторанда портлаш содир бўлди. Шаҳар полицияси вакили Холид Задранга кўра, ҳужум учун жавобгарликни “Исломий давлат” (ИШИД) гуруҳи ўз зиммасига олган.

Маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида бир нафар Хитой фуқароси ва олти нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳат олган. Ресторан хитой мусулмон жамоасига хизмат кўрсатган бўлиб, уни хитойлик мусулмон Абдул Мажид, унинг рафиқаси ва афғонистонлик ҳамкори Абдул Жаббор Маҳмуд бошқарган.

ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими ҳужум худкуш террорчи томонидан амалга оширилганини маълум қилди. Хитой ТИВ вакили Го Цзякун портлашда беш нафар Хитой фуқароси жароҳатланганини айтди. Пекин Афғонистон ҳукуматидан жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш, фуқаролар ва инвестициялар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда воқеани тўлиқ тергов қилишни сўраган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп ва Мерц Макроннинг Париждаги саммит таклифини қўллаб-қувватламади'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:20

    Трамп ва Мерц Макроннинг Париждаги саммит таклифини қўллаб-қувватламади

    Франция президенти Эммануэль Макроннинг Парижда G7 форматида учрашув ўтказиш таклифи АҚШ президенти Дональд Трамп ва Германия канцлери Фридрих Мерц томонидан рад этилди.

    'Фарғонада 15 ёшли бола ўзини томдан ташлади'ning rasmi

    Дунё 20.01.2026 11:10

    Фарғонада 15 ёшли бола ўзини томдан ташлади

    Mарҳумнинг онаси 2025 йил 25 декабрь куни Россия Федерациясига чиқиб кетган ва бола опа-укалари билан тоғасининг қарамоғида қолган.

    'Қозоғистонда вице-президент лавозими жорий этилади'ning rasmi

    Дунё 20.01.2026 10:21

    Қозоғистонда вице-президент лавозими жорий этилади

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда янги — Республика вице-президенти лавозими ташкил этилишини маълум қилди.

    'Трамп аш-Шара билан нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

    Дунё 20.01.2026 05:55

    Трамп аш-Шара билан нимани муҳокама қилди?

    Сурия Президенти Аҳмад аш-Шара Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Макроннинг қора кўзойнаги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди'ning rasmi

    Дунё 20.01.2026 02:49

    Макроннинг қора кўзойнаги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди

    Сўнгги кунларда Франция президенти Эммануэль Макрон Елисей саройида қуёшдан ҳимояловчи қора кўзойнакда пайдо бўлди.

    'Чорвоқдаги Sea Breeze курорти лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви санаси белгиланди'ning rasmi

    Дунё 19.01.2026 11:00

    Чорвоқдаги Sea Breeze курорти лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви санаси белгиланди

    Бўстонлиқ туманида Sea Breeze Uzbekistan халқаро туристик маркази лойиҳасининг атроф-муҳитга таъсири бўйича жамоатчилик муҳокамаси 23 январь куни бўлиб ўтади.