АсосийЖамият

Ўзбекистонда олтин нархи рекорд даражада қимматлади

Бугун, 21 январь куни Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистонда олтин қуймаларининг бир грамми янги рекорд — 1 млн 894 минг 820 сўмга баҳоланмоқда.

'Ўзбекистонда олтин нархи рекорд даражада қимматлади'ning rasmi

Олтин қуймаларининг нархи қуйидагича:

5 грамм – 9 млн 474 минг сўм

10 грамм – 18 млн 948 минг сўм

20 грамм – 36 млн 896 минг сўм

50 грамм – 90 млн 741 минг сўм

100 грамм – 180 млн 482 минг сўм

Жаҳон бозорида ҳам олтин қимматлашмоқда: 21 январь куни бир троя унцияси қарийб 4860 АҚШ доллари бўлган.

Нархнинг ошишига АҚШнинг Гренландия бўйича талаблари ва глобал сиёсий вазият таъсир қилгани айтилади. Мисол учун, 12 январьда 5 граммли қуйма илк бор 9 млн 10 минг сўмга сотилган эди.

    Бошқа янгиликлар