АсосийЖамият

Ўзбекистон аэропортлари 2025 йилда 15 млндан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди

2025 йилда Ўзбекистон аэропортлари 128 972 та авиарейс амалга ошириб, 15 504 264 нафар йўловчига хизмат кўрсатди.

'Ўзбекистон аэропортлари 2025 йилда 15 млндан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди'ning rasmi

“Uzbekistan Airports” маълумотига кўра, ушбу рейслардан 92 480 таси халқаро, 36 492 таси эса ички йўналишлар ҳиссасига тўғри келган. Йўловчилар сони 2024 йилга нисбатан 15 фоизга кўпайган.

Юк ташиш соҳасида ҳам ўсиш кузатилган: 2025 йилда аэропортларда 98 137 тонна юк ва почта қайта ишланган, бу 2024 йилга нисбатан 12 фоизга кўпдир.

Шунингдек, мамлакатга “Air China”, “China Eastern”, “Korean T’Way” ва “Air Asia” каби тўртта хорижий авиакомпания жалб қилинган.

    Бошқа янгиликлар