АсосийЖамият

Энди сунъий интеллектда шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлар жаримага тортилади

Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

'Энди сунъий интеллектда шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлар жаримага тортилади'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 21 январь куни сунъий интеллектдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқий асосларни белгиловчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ҳужжат билан “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг умумий асослари ҳамда ушбу соҳада ваколатли давлат органининг ваколатлари белгиланди.

Унда сунъий интеллект инсон билим ва кўникмаларига тақлид қилувчи, мустақил ўрганиш ҳамда аниқ вазифаларни бажаришда инсон ақлий фаолиятига яқин натижалар бера оладиган технологик ечимлар мажмуи сифатида таърифланган.

Қонунга кўра, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор, юридик аҳамиятга эга қарорлар қабул қилишда фақат сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимлари хулосаларига таяниш тақиқланади. Бундай қарорлар қабул қилишда инсон омили мажбурий бўлиши керак.

Шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ёки интернет орқали тарқатиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Хусусан, ҳуқуқбузарлик содир этиш воситалари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача — 20,6 млн сўмдан 41,2 млн сўмгача жарима солиниши назарда тутилган. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёда 20 ёшли қизнинг ошқозонидан 1,4 кг соч олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:38

    Қашқадарёда 20 ёшли қизнинг ошқозонидан 1,4 кг соч олинди

    Бемор худди шундай муаммога аввал ҳам дуч келгани маълум бўлди.

    'Туркиядаги аёллар колониясига ўзбек адабиётлари тўплами тақдим этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:00

    Туркиядаги аёллар колониясига ўзбек адабиётлари тўплами тақдим этилди

    Айни пайтда ушбу ёпиқ турдаги аёллар жазони ижро этиш колониясида сақланаётган ўзбекистонликларнинг аҳволи ўрганилди.

    'Россиялик генерални ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик умрбодга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:45

    Россиялик генерални ўлдиришда айбланган ўзбекистонлик умрбодга қамалди

    Шунингдек, унга 1 млн рубль миқдорида жарима белгиланди.

    'Энди текширувчи ташкилотлар рейтинги эълон қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:09

    Энди текширувчи ташкилотлар рейтинги эълон қилинади

    Бизнес-омбудсман назорат қилувчи органлар фаолиятини баҳолаш мезонларини очиқлади.

    'Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:01

    Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Uzbekistan Airways самолёти Красноярскка фавқулодда қўнди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:14

    Uzbekistan Airways самолёти Красноярскка фавқулодда қўнди

    Рейсларининг кейинги ҳаракат жадвали ва батафсил маълумотлар қўшимча равиш эълон қилиниши таъкидланди.