АсосийЖамият

Андижонда кўчага ўрнатилган радар ўғирлаб кетиб, каналга ташлаб юборилди

Радар ўғрилари 3 нафар вояга етмаган ўсмир экани аниқланди.

'Андижонда кўчага ўрнатилган радар ўғирлаб кетиб, каналга ташлаб юборилди'ning rasmi

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида уч нафар вояга етмаган шахс автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш радарини ўғирлашда гумонланмоқда. Ҳолат туманнинг Котарма маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Асака магистраль йўлида содир бўлган. 

ИИВ маълумотларига кўра, номаълум шахслар йўл ҳаракати қоидалари бузилишини аниқлаш учун ўрнатилган радар қурилмасини уриб туширган ва кейинчалик яқин атрофдаги суғориш каналига ташлаб юборган.
9 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мазкур радар йўқолганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида жиноят 26 декабрь куни содир этилгани аниқланган.

Тергов жараёнида ўсмирлар қурилмани ағдариш ва жойидан суғуриб олиш учун тахминан беш метрли ёғоч тўсинлардан фойдалангани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатга алоқадор уч нафар вояга етмаган шахслар аниқланган. Мазкур факт юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда

    Бошқа янгиликлар