АсосийБу қизиқ

“Қиёмат куни соати” тарихдаги энг хавфли нуқтага яқинлашди

Халқаро экспертлар рамзий “Қиёмат куни соати” милларини яна олдинга сурди — энди шартли глобал фалокатгача 85 сония қолди.

'“Қиёмат куни соати” тарихдаги энг хавфли нуқтага яқинлашди'ning rasmi

Бу лойиҳа ишга туширилганидан бери қайд этилган энг юқори хавф даражаси ҳисобланади.

Bulletin of the Atomic Scientists журнали ва тадқиқот ташкилоти 27 январь куни қабул қилган қарорга кўра, Ер сайёраси ядро уруши, иқлим инқирози ва назоратсиз ривожланаётган технологиялар сабаб ҳар қачонгидан ҳам хавфли босқичга кириб келмоқда.

Экспертлар Россия, Хитой, АҚШ ва бошқа йирик давлатлар ўртасидаги геосиёсий кескинлик, ядро қуролларидан фойдаланиш хавфининг ортиши, иқлим ўзгаришини жиловлашдаги сустлик ҳамда сунъий интеллект ва ҳарбий технологиялар устидан халқаро назоратнинг йўқлигини асосий омиллар сифатида қайд этган.

Мутахассислар таъкидлашича, 85 сония муқаррар ҳалокатни англатмайди, балки ҳукуматлар ва жамоатчилик учун жиддий огоҳлантирувчи сигнал ҳисобланади. Экспертлар фикрича, вазиятнинг қай томонга ўзгариши сиёсий қарорлар ва халқаро ҳамкорликка бевосита боғлиқ.

    Бошқа янгиликлар