АсосийЖамият

1 апрелдан коммунал ва ёқилғи хизматларида нақд пул бекор қилинади

2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор кундалик хизматлар учун фақат электрон тўлов шакллари амал қилади.

'1 апрелдан коммунал ва ёқилғи хизматларида нақд пул бекор қилинади'ning rasmi

2026 йил 1 апрелдан эътиборан мамлакатда электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, бензин ва метан учун тўловлар, шунингдек, электромобилларни қувватлантириш хизматлари фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.

Ушбу хизматлар учун нақди пул қабул қилинмайди.

Қарор тўлов тизимларини рақамлаштириш ва соя иқтисодиётини қисқартириш мақсадида жорий этилаётгани қайд этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар