АсосийЖамият

Самарқандда ижарага олинган хонадонда “ҳужра” ташкил қилган шахс қўлга тушди

Ушбу фуқаро “ҳужра”да ноқонуний диний таълим бериб келганлиги аниқланди.

'Самарқандда ижарага олинган хонадонда “ҳужра” ташкил қилган шахс қўлга тушди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг берган хабарига кўра, ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 й.т. фуқаро Ургут тумани “Дўстлик” маҳалласидаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, “ҳужра” ташкил қилганлиги ҳолати фош этилди.

Аниқланишича, махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва тегишли рухсатнома олмаган мазкур шахс моддий манфаатдорлик эвазига, 2011-2016 йиллар оралиғида туғилган 7 нафар ўғил болаларга ноқонуний диний сабоқ бериш билан шуғулланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 2292-моддаси 2-қисми (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳаво ҳарорати 9-11 даража илиқ бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:07

    Бугун ҳаво ҳарорати 9-11 даража илиқ бўлади

    7 февраль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    '2025 йилда неча нафар ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўрагани айтилди'ning rasmi

    Жамият 06.02.2026 16:50

    2025 йилда неча нафар ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўрагани айтилди

    Ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан бироз камайган.

    'Сув тежовчи технологияларни жорий этиш тартиби такомиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият 06.02.2026 16:37

    Сув тежовчи технологияларни жорий этиш тартиби такомиллаштирилади

    Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилади.

    '2026 йилда Рамазон ойи 19 февралда бошланади'ning rasmi

    Жамият 06.02.2026 14:47

    2026 йилда Рамазон ойи 19 февралда бошланади

    Туркий давлатлар ташкилоти Фатво ҳайъати қарорига кўра, 2026 йилда муқаддас Рамазон ойининг биринчи куни 19 февраль, пайшанбага тўғри келади. Рамазон ҳайити эса 20 март, жума куни нишонланиши кутилмоқда.

    'Отабек Умаров номидан фейк хабарлар тарқатилмоқда'ning rasmi

    Жамият 06.02.2026 13:55

    Отабек Умаров номидан фейк хабарлар тарқатилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан спортчилар ва спорт ҳамжамияти вакилларига сохта хабарлар юборилаётгани маълум қилинди.

    'Нурлан Сабуровга Россияга кириш 50 йилга тақиқланди'ning rasmi

    Жамият 06.02.2026 13:48

    Нурлан Сабуровга Россияга кириш 50 йилга тақиқланди

    Қозоғистонлик машҳур стендапчи Нурлан Сабуровга Россия Федерациясига 50 йил муддатга кириш тақиқланди.