АсосийЖамият

Тошкентда қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқа транспорт воситасига нисбатан авариявий хавфли ҳолат юзага келтиргани акс этган видео тарқалди.

'Тошкентда қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди'ning rasmi

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ўтказилиб, қоидабузар ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш сўралади.

    Бошқа янгиликлар