АсосийЖамият

Олмалиқдаги мактабда 10-синф ўқувчиси йиғилишга киришдан аввал вафот этган — ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ маълум қилишича, Олмалиқ шаҳридаги мактабда 10-синф ўқувчиси тарбиявий йиғилишга киришдан олдин ҳушини йўқотиб, вафот этган.

'Олмалиқдаги мактабда 10-синф ўқувчиси йиғилишга киришдан аввал вафот этган — ИИББ'ning rasmi

Вилоят ИИББ бошлиғининг матбуот котиби Бобур Тўлагановнинг билдиришича, 9-, 10- ва 11-синф ўқувчи қизлари ўртасида бир-бирлари ҳақидаги турли миш-мишлар сабаб келишмовчилик юзага келган.

Шу боис ўқувчи қизлар учун тарбиявий соат йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Марҳума 10-синф ўқувчиси ҳам мазкур йиғилишга келаётган вақтида мактабнинг биринчи қават йўлагида ўзини ёмон ҳис қилган ва йиқилиб тушган. Маълумотларга кўра, у воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Яна “Корзинка” жойлашган бинода ёнғин чиқдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:36

    'Қозоғистон қўшни давлатларга интернет узатишни режалаштирмоқда, рўйхатда Ўзбекистон йўқ'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:02

    Қозоғистон қўшни давлатларга интернет узатишни режалаштирмоқда, рўйхатда Ўзбекистон йўқ

    Қозоғистон сунъий йўлдош инфратузилмаси орқали қўшни давлатларни интернет билан таъминлаш режасини эълон қилди.

    'Тошкентда қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:12

    Тошкентда қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

    Ижтимоий тармоқларда Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқа транспорт воситасига нисбатан авариявий хавфли ҳолат юзага келтиргани акс этган видео тарқалди.

    'Эр хотинига сих билан ҳужум қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:07

    Эр хотинига сих билан ҳужум қилди

    Жабрланувчи ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли омон қолган.

    'Колумбия Президентига эҳтимолий суиқасд режаси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:46

    Колумбия Президентига эҳтимолий суиқасд режаси фош этилди

    Колумбия Президенти Густаво Петро унга қарши суиқасд уюштириш режаси аниқланиб, бартараф этилганини маълум қилди.

    '“У ерга бутун армия йўл олган” — Трамп Эрон билан музокаралар ҳақида гапирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:34

    “У ерга бутун армия йўл олган” — Трамп Эрон билан музокаралар ҳақида гапирди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги ядро музокаралари муваффақиятсиз тугаса, Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучлар юборилиши мумкинлигини билдирди.