АсосийЖамият

Наманганда қалбаки пул муомаласига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Наманган вилоятининг Чортоқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки пул муомаласи фош этилди.

'Наманганда қалбаки пул муомаласига чек қўйилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Андижон вилоятининг Асака туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган шахс “шартли харидор”га 200 дона 100 минг сўмлик ва 125 дона 200 минг сўмлик купюрадан иборат жами 45 млн сўм қалбаки пулни 18 млн сўмга сотган вақтида ушланган. Шунингдек, унинг ёнидан қўшимча равишда 5 млн сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар ҳам топилган.

Текширув давомида гумонланувчининг яшаш хонадонидан ноутбук, рангли принтер, бўёқлар ва қоғозлар ашёвий далил сифатида олинган.

Қайд этилишича, ушбу фуқаро муқаддам ҳам худди шундай жиноят учун судланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Яна “Корзинка” жойлашган бинода ёнғин чиқдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:36

    'Қозоғистон қўшни давлатларга интернет узатишни режалаштирмоқда, рўйхатда Ўзбекистон йўқ'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:02

    Қозоғистон қўшни давлатларга интернет узатишни режалаштирмоқда, рўйхатда Ўзбекистон йўқ

    Қозоғистон сунъий йўлдош инфратузилмаси орқали қўшни давлатларни интернет билан таъминлаш режасини эълон қилди.

    'Олмалиқдаги мактабда 10-синф ўқувчиси йиғилишга киришдан аввал вафот этган — ИИББ'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:43

    Олмалиқдаги мактабда 10-синф ўқувчиси йиғилишга киришдан аввал вафот этган — ИИББ

    Тошкент вилояти ИИББ маълум қилишича, Олмалиқ шаҳридаги мактабда 10-синф ўқувчиси тарбиявий йиғилишга киришдан олдин ҳушини йўқотиб, вафот этган.

    'Тошкентда қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:12

    Тошкентда қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

    Ижтимоий тармоқларда Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқа транспорт воситасига нисбатан авариявий хавфли ҳолат юзага келтиргани акс этган видео тарқалди.

    'Эр хотинига сих билан ҳужум қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:07

    Эр хотинига сих билан ҳужум қилди

    Жабрланувчи ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли омон қолган.

    'Колумбия Президентига эҳтимолий суиқасд режаси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:46

    Колумбия Президентига эҳтимолий суиқасд режаси фош этилди

    Колумбия Президенти Густаво Петро унга қарши суиқасд уюштириш режаси аниқланиб, бартараф этилганини маълум қилди.