АсосийЖамият

Чиқиндидан қарздор қарийб 200 минг абонентнинг электр тўлови чекланди

Ўзбекистонда маиший чиқинди хизматидан қарздор бўлган 198 минг 858 нафар абонентнинг электр энергияси учун тўловига вақтинча чеклов ўрнатилди.

'Чиқиндидан қарздор қарийб 200 минг абонентнинг электр тўлови чекланди'ning rasmi

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилишича, 5 февраль ҳолатига кўра, республика бўйича чиқинди хизматидан қарздорликнинг умумий ҳажми 108,9 млрд сўмни ташкил этган. Шу сабабли 1 млн 174 минг 686 та абонент “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2100 қисқа рақами орқали SMS хабарнома билан огоҳлантирилган.

Абонентларга қарзни қоплаш учун 5 кун муддат берилган бўлиб, ушбу даврда 12,7 млрд сўмлик тўлов амалга оширилган. Бироқ ҳозирда қопланмай қолган 15,8 млрд сўм қарздорлик сабабли 198 минг 858 та абонентнинг электр тўловига чеклов қўйилган.

Агентликка кўра, қарздорлик бартараф этилган заҳоти чекловлар дарҳол ечилади. Қонунчиликка мувофиқ, ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздорлар ҳақидаги маълумотлар “Тоза макон” биллинг тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизимига узатилади. Мазкур тартиб 2025 йил 1 июлдан кейин шаклланган қарздорликлар учун жорий этилган.

    Бошқа янгиликлар