АсосийЖамият

Ўзбекистон фуқаролари маълумотлари “Darknet”да тарқалгани юзасидан изоҳ берилди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов киберҳужумлар натижасида ижтимоий тармоқларда айтилгандек 15 миллион эмас, 60 мингга яқин фуқаронинг маълумотлари тарқалганини маълум қилди.

'Ўзбекистон фуқаролари маълумотлари “Darknet”да тарқалгани юзасидан изоҳ берилди'ning rasmi

Вазир таъкидлашича, 27–30 январь кунлари учта давлат идораси тизимларига киберҳужумлар содир бўлган. Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун ахборот инфратузилмаларига рухсатсиз киришларга чек қўйилган, Ягона идентификация тизими (OneID) фойдаланувчиларининг пароллари янгиланган ва қўшимча хавфсизлик чораларини кучайтириш йўлга қўйилган.

 Шу билан бирга, шахсий маълумотларни эгасининг розилиги билан бошқа тизимларга тақдим этиш ёки чеклаш имконияти жорий этилган.

Расмий идоралар ўз тизимларида маълумотлар сизилиши ҳолати аниқланмаганини билдирган. Статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги тизимларига ташқи манбалар орқали бузиб кирилмаганини маълум қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ўзбекнефтгаз” уч клубни молиялаштиришни тўхтатиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:05

    “Ўзбекнефтгаз” уч клубни молиялаштиришни тўхтатиши мумкин

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий хат юборгани айтилмоқда.

    '“Қамчиқ” довони қор кўчкиси хавфи сабаб ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:03

    “Қамчиқ” довони қор кўчкиси хавфи сабаб ёпилди

    12 февраль куни соат 13:00 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

    'Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган икки шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:49

    Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган икки шахс ушланди

    Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида хонадонни ижарага олиб, синтетик гиёҳвандлик воситаси ишлаб чиқариш билан шуғулланган икки нафар фуқаро қўлга олинди.

    'Чиқиндидан қарздор қарийб 200 минг абонентнинг электр тўлови чекланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:44

    Чиқиндидан қарздор қарийб 200 минг абонентнинг электр тўлови чекланди

    Ўзбекистонда маиший чиқинди хизматидан қарздор бўлган 198 минг 858 нафар абонентнинг электр энергияси учун тўловига вақтинча чеклов ўрнатилди.

    'Қозоғистонда 1 ёшли боланинг ичагидан 31 та магнит олиб ташланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:04

    Қозоғистонда 1 ёшли боланинг ичагидан 31 та магнит олиб ташланди

    Олмаотада 1 ёш 9 ойлик бола 31 та магнитни ютиб юборгани сабабли шошилинч операция қилинди.

    'Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:16

    Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди

    Darakchi.uz марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.