АсосийЖамият

Истанбулдаги қотилликдан кейин яна бир ўзбекистонлик аёл бедарак йўқолди

Марҳума Дурдона Ҳакимова билан бир уйда яшаган 32 ёшли аёл қотиллик содир бўлган кундан буён топилмаяпти.

'Истанбулдаги қотилликдан кейин яна бир ўзбекистонлик аёл бедарак йўқолди'ning rasmi

Аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимова ўлдирилиб, жасади бошсиз ҳолда чиқинди контейнерига ташлаб кетилгани ҳақида хабар берилган эди. Туркиядаги ўзбек аёлларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти маълум қилишича, марҳума билан бир уйда яшаган 32 ёшли аёл ҳамон бедарак.

Маълум қилинишича, 1994 йилда туғилган Эргашалиева Сайёра Баҳромжон қизи 2025 йил 28 декабрь куни ишлаш мақсадида Туркияга борган. Қизидан хабар ололмаётган ота-она уни топиш умидида Туркияга учиб борган. Онасининг айтишича, қизи билан охирги марта 23 январь кунидан бир кун олдин гаплашган, шундан сўнг алоқа узилган.

Жамият хабарига кўра, адвокатларнинг шошилинч ва профессионал саъй-ҳаракатлари натижасида тергов жараёнлари жадаллаштирилган. Иккинчи жиноят эҳтимоли юзасидан ДНК таҳлиллари ўтказилган, ҳодиса жойи батафсил кўздан кечирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ марҳуманинг жасад бўлаклари топилгани ва жасад Ўзбекистонга қайтарилгани хабар қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар