АсосийЖамият

Андижонда 2026 йилда 489,5 минг иш ўрни ва 798 млн долларлик лойиҳалар ишга туширилади

Вилоятда хорижий инвестициялар 3,5 миллиард долларга етказилади, камбағаллик даражаси 2,4 фоизга туширилиши режалаштирилмоқда.

'Андижонда 2026 йилда 489,5 минг иш ўрни ва 798 млн долларлик лойиҳалар ишга туширилади'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Андижон вилоятини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда аҳоли сони 3,5 миллиондан ошган ҳудудда ҳар бир лойиҳа юқори қўшилган қиймат яратиши зарурлиги таъкидланди.

Маълум қилинишича, 2026 йилда 489,5 минг аҳолини иш билан таъминлаш, ишсизликни 3,6 фоизга тушириш кўзда тутилган. Шунингдек, 798 миллион долларлик янги лойиҳаларни ишга тушириш, хорижий инвестициялар ҳажмини 3,5 миллиард долларга, экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалигида 2 минг гектар эски боғлар интенсив усулга ўтказилади, 6,8 минг гектар ер қайта фойдаланишга киритилади. Туризм йўналишида эса хорижий сайёҳлар сонини 700 минг нафарга етказиш мақсад қилинган.

Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижроси Андижон аҳолиси даромадлари ва турмуш даражасида сезиларли ўзгариш бериши шартлиги қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар