АсосийЖамият

Андижон, Тошкент ва бошқа ҳудудларда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Бир неча ҳудудда гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

'Андижон, Тошкент ва бошқа ҳудудларда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди'ning rasmi

Андижон вилоятида ўтказилган тадбирда Хўжаобод тумани ҳудудида тўхтатилган “БЙД” русумли автомобиль салонидан 5 кг 946 гр “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси аниқланди. Маълум бўлишича, муқаддам судланган шахс ушбу моддани наркокурерлар томонидан “закладка” тарзида қолдирилган жойдан олиб, Тошкент шаҳрига етказиб беришни режалаштирган.

Пойтахтда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда хориждан курьерлик жўнатмаси орқали қандолат маҳсулотлари орасига яширилган 350 гр “Клефедрон” моддасини қабул қилиб олган шахс ушланди. Давом этган тадбирда унинг шериги ҳам қўлга олиниб, яшаш хонадонида ташкил этилган нарколабораториядан 5,3 кг атрофида синтетик гиёҳванд моддалар, гашиш ва марихуана мойларига ўхшаш моддалар, шунингдек лаборатория жиҳозлари ашёвий далил сифатида олинди.

Наманганда ўтказилган тезкор тадбирда эса Қирғиз Республикасидан ноқонуний олиб ўтилган 1 кг 23 гр “героин”ни 18,5 минг долларга сотиш вақтида шахс қўлга олинди.

Сирдарё вилоятида тўхтатилган “Cобалт” автомобилидан эса 2516 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланди. Уларнинг Қўқон шаҳрида “закладка” тарзида қолдирилган жойдан олингани маълум қилинди.

Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга эркак туристлар кўпроқ келганми ёки аёллар?'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:09

    Ўзбекистонга эркак туристлар кўпроқ келганми ёки аёллар?

    Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 11,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

    '“Қамчиқ” ва Чимёнда қор кўчкилари кузатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:45

    “Қамчиқ” ва Чимёнда қор кўчкилари кузатилди

    12 февраль куни кечки соатларда Наманган вилояти ҳамда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчкилари содир бўлди.

    'Умранияда яна бир ўзбекистонлик аёл бўлакланган ҳолда ўлдирилгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:02

    Умранияда яна бир ўзбекистонлик аёл бўлакланган ҳолда ўлдирилгани айтилмоқда

    Дурдона Ҳакимова иши доирасида иккинчи қурбон — 32 ёшли Сайёра Эргашалиева аниқланган.

    'Андижонда 2026 йилда 489,5 минг иш ўрни ва 798 млн долларлик лойиҳалар ишга туширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:36

    Андижонда 2026 йилда 489,5 минг иш ўрни ва 798 млн долларлик лойиҳалар ишга туширилади

    Вилоятда хорижий инвестициялар 3,5 миллиард долларга етказилади, камбағаллик даражаси 2,4 фоизга туширилиши режалаштирилмоқда.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:31

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” 13 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Истанбулдаги қотилликдан кейин яна бир ўзбекистонлик аёл бедарак йўқолди'ning rasmi

    Жамият 12.02.2026 16:17

    Истанбулдаги қотилликдан кейин яна бир ўзбекистонлик аёл бедарак йўқолди

    Марҳума Дурдона Ҳакимова билан бир уйда яшаган 32 ёшли аёл қотиллик содир бўлган кундан буён топилмаяпти.