“Ўзгидромет” хабарига кўра, 12 февраль куни соат 17:00 дан 21:00 гача Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидаги Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик сабаб 12 та қор кўчкиси кузатилган. Уларнинг умумий ҳажми қарийб 12 минг метр кубни ташкил этади. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Шу вақт оралиғида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, Чимён ҳудудининг 2000 метр баландлик қисмида ҳам кучли қор ёғиши натижасида 4 та қор кўчкиси қайд этилган. Уларнинг умумий ҳажми 5,5 минг метр кубни ташкил қилган.
Мутасаддилар тоғли ҳудудларда об-ҳаво шароити ноқулай бўлиб қолаётганини инобатга олиб, ҳайдовчи ва сайёҳлардан эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.






