АсосийЖамият

Ўзбекистон ва ҳамкор давлатлар сув ва салқин ичимликларда рақамли маркировкани ўзаро тан олади

Ўзбекистон 2026 йил 1 июлдан бошлаб сув ва салқин ичимликларга рақамли маркировка кодларини ҳамкор давлатлар билан ўзаро тан олиш тизимини жорий этади.

'Ўзбекистон ва ҳамкор давлатлар сув ва салқин ичимликларда рақамли маркировкани ўзаро тан олади'ning rasmi

Қарорга кўра, Солиқ қўмитаси хорижий давлатлар кодларини Ўзбекистонда тан олиш ваколатли органи бўлади. 1 апрелга қадар ахборот алмашинуви талаблари ишлаб чиқилади, бир ой ичида эса электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса чекларида хорижий кодларни кўрсатиш имкони яратилади.

Маҳсулотларнинг рақамли маълумотлари миллий ахборот тизими оператори томонидан қабул қилинади, қайта ишланади ва ҳимоя қилинади, божхона органлари билан маълумот алмашинуви йўлга қўйилади.

Ижро назорати Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири ҳамда Солиқ қўмитаси раиси зиммасига юклатилди.

    Бошқа янгиликлар