Конференция Hotel Bayerischer Hof ва Rosewood Munich меҳмонхоналарида бўлиб ўтади ва МХК раиси Вольфганг Ишингер томонидан бошқарилади.
Дунёнинг 50 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари Европа хавфсизлиги, трансатлантик муносабатлар, минтақавий можаролар ва глобал хавфсизликка таъсир этувчи технологиялар масалаларини муҳокама қилади.
Мунхен қоидаси асосида олиб бориладиган тадбирда иштирокчилар очиқ мулоқот қилиши ва фаол иштирок этиши талаб этилади.






