Ўзэнергоинспекция Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Бешариқ туманида якка тартибдаги тадбиркор Қ. А. га қарашли нодавлат мактабгача таълим муассасасида ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 403 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.






