АсосийЖамият

Бугун ўзгарувчан ҳаво бўлади

15 февраль куни ёғингарчиликсиз, туманли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Ўзгидромет хабарига кўра, 15 февраль куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан бўлади, кўпчилик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ўзгарувчан йўналишда 5–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 1–10° илиқ атрофида бўлади, кундузи эса ҳудудларга қараб 10–23° илиққача кўтарилади. Тоғли ҳудудларда ҳаво асосан қуруқ бўлиб, айрим жойларда туман кузатилади, ҳарорат кечаси 2–7° совуқ, кундузи 3–8° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар