АсосийЖамият

Тошкентда ЙТҲга учраган Lacetti иккига бўлиниб кетди

Leapmotor ва Lacetti иштирокидаги ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берилди.

'Тошкентда ЙТҲга учраган Lacetti иккига бўлиниб кетди'ning rasmi

Тошкентда Leapmotor ва Lacetti ЙТҲга учради. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ расмий маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 15 февраль куни соат 09:00 ларда Сегели тумани  Қипчоқ-Қурувчилар кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи "Лаcетти" русумли автомобили ҳамда "Леапмотор" русумли автомобиллари тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Лаcетти русумли автомобил ҳайдовчисига ва бекатда турган 1 нафар пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар