АсосийЖамият

Андижон шаҳри ҳокими калтакландими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга изоҳ берилди.

'Андижон шаҳри ҳокими калтакландими?'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар ҳокими Элёрбек Каримов ва унинг ёрдамчисини номаълум шахслар калтаклаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу кўплаб муҳокамаларга ҳам сабаб бўлди, албатта. Ушбу ҳолатга шаҳар ҳокими қуйидагича изоҳ берди:

“Соппа-соғман, бунақа нарса бўлгани йўқ. Ҳайронман, қаердан чиқди бу гап, кимга керак бўлди? Мана, иш жараёни кетяпти, ишлаяпмиз. Бу маълумот ёлғон. Улар ҳам ўзининг йўналишида, ваколати доирасида шуғулланяпти. Бунақа маълумот тарқатганни албатта топиб, жазога тортишади”, - деди Элёрбек Каримов.

    Бошқа янгиликлар