АсосийЖамият

Ҳилола Умарова Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди

Унинг ўрнига ушбу лавозимга Илҳом Тоҳирович Сирожев тайинланган.

'Ҳилола Умарова Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Ҳилола Ўктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Умарова бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани айтилган, бироқ қайси ишга ўтгани очиқланмаган.

Унинг ўрнига Илҳом Тоҳирович Сирожев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

    Бошқа янгиликлар