АсосийЖамият

Ўлгани айтилаётган Эмомали Раҳмон оммага кўринди

Тожикистон президенти узоқ танаффусдан сўнг оммага кўриниб, расмий учрашувлар ўтказди.

'Ўлгани айтилаётган Эмомали Раҳмон оммага кўринди'ning rasmi

Сўнгги кунларда Эмомали Раҳмоннинг соғлиғи ёмонлашгани, хорижда даволанаётгани ёки комада экани ҳақида турли миш-мишлар тарқалган эди. Президент узоқ танаффусдан сўнг оммага кўриниб, расмий учрашувлар ўтказди.

15 февраль куни у Хитой раиси Си Цзиньпинни мамлакат Янги йили муносабати билан табриклади. 16 февраль куни эса Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ермек Кошербаев билан музокаралар олиб борди.

Учрашувларда сиёсий, савдо-иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Айни вақтга қадар президент соғлиғига оид хабарлар расман тасдиқлангани йўқ.

    Бошқа янгиликлар