АсосийЖамият

Тошкентда яна бир уйда ёнғин содир бўлди

Қутқарув бўлинмалари соат 15:54 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин 15:59 да қуршаб олиниб, 16:02 да тўлиқ бартараф этилган.

'Тошкентда яна бир уйда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 17 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 15:47 да Ниёзбек кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган. Қутқарув бўлинмалари соат 15:54 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин 15:59 да қуршаб олиниб, 16:02 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида уйнинг тахминан 70 квадрат метр майдондаги том қисми ва ички ҳудуди ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаби ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун Даниил Ейбог медаллар учун курашни давом эттиради'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:42

    Бугун Даниил Ейбог медаллар учун курашни давом эттиради

    Ейбогнинг чиқиши Тошкент вақти билан 19 февралга ўтар кечаси 00:15 да бошланади.

    'Тошкентда боласини 7-қават деразасига чиқарган аёл шифохонага жойлаштирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:52

    Тошкентда боласини 7-қават деразасига чиқарган аёл шифохонага жойлаштирилди

    Ҳозирда аёлнинг руҳий ҳолатини аниқлаш мақсадида тиббий муассасага юборилгани, болага зарар етмагани ва у яқин қариндоши қарамоғига топширилгани билдирилди.

    'Афғонистонда “Толибон”га қарши отишмада 4 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:46

    Афғонистонда “Толибон”га қарши отишмада 4 киши ҳалок бўлди

    Афғонистонда “Афғонистон озодлик фронти” жангчилари томонидан “Толибон”га қарши 15–16 февраль кунлари кетма-кет икки ҳужум уюштирилди.

    'Ўзбекистонда пенсионерлар учун муҳим ўзгариш: пенсиянинг бир қисми мажбурий сақлаб қолинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:07

    Ўзбекистонда пенсионерлар учун муҳим ўзгариш: пенсиянинг бир қисми мажбурий сақлаб қолинади

    Янги давлат дастурига кўра, пенсионерларнинг қарзлари учун ушланмалар қилинган тақдирда ҳам, уларнинг қўлида камида минимал истеъмол харажатлари миқдоридаги маблағ қолиши шарт бўлади.

    'Тошкентдаги ёнғинда она ва икки фарзанди ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 17.02.2026 16:35

    Тошкентдаги ёнғинда она ва икки фарзанди ҳалок бўлди

    Яна бир фуқаро тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

    'Покистонда назорат пунктига ҳужум қилинди'ning rasmi

    Жамият 17.02.2026 14:39

    Покистонда назорат пунктига ҳужум қилинди

    Ҳодиса ортидан 11 нафар ҳарбий ва бир бола ҳалок бўлди.