АсосийЖамият

Сергелида одам яшамайдиган бино ёниб кетди

Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган бўш бинолардан бирида ёнғин содир бўлди.

'Сергелида одам яшамайдиган бино ёниб кетди'ning rasmi

Маълум қилинишича, 18 февраль куни соат 18:11 да “112” тизими орқали Тошкент шаҳар ФВББга Сергели тумани “Саъдий” кўчасидаги одам яшамайдиган бинода ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув хизматлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар