АсосийЖамият

Туркияда яна бир хонанда ҳибсга олинади

Истанбулда Бош прокуратуранинг наркотик ва иқтисодий жиноятларни тергов қилиш бюроси машҳурларга қаратилган тергов доирасида 35 ёшли хонанда Эдис Гўргулу ҳибсга олиш буйруғини олди.

'Туркияда яна бир хонанда ҳибсга олинади'ning rasmi

Маълум қилинишича, Эдис 17 февраль куни таътил учун Бразилияга кетган бўлиб, ҳозирда ўзи бу таътилни ташлаб, Туркияга тезроқ қайтишини маълум қилди. Хонанда Instagram саҳифасида: “Узоқ вақтдан бери режалаштирган таътилимни ярим йўлда тўхтатиб, иложи борича тезроқ мамлакатимга қайтаман. Ушбу масала бўйича барча расмий жараёнларда зарур ишларни бажаришга тайёрман. Мазкур масалалар билан ҳеч қандай алоқам йўқ. Мен хотиржамман, сиз ҳам хотиржам бўлинг”, деб ёзган.

Эдис Гўргулу 1990 йил 28 ноябрда Лондонда туғилган, болалигини Измирда ўтказган ва мусиқа билан шуғуллана бошлаган. Университетда Истанбулга келиб, аввал актёрлик билан шуғулланган, кейин эса мусиқий карьерасига эътибор қаратган. 2014 йилда чиқарган “Меники бўл” қўшиғи орқали катта шуҳрат қозонган ва кейинги йилларда “Дудоқ”, “Кўп-кўп” ва “Роман” каби қўшиқлари билан турк-поп мусиқасида энг машҳур ижрочилардан бирига айланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбулда тергов доирасида 17 киши ҳибсга олинган, улар орасида бир нечта машҳур номлар ҳам бор эди.

    Бошқа янгиликлар