АсосийDunyo
23.12.2016 12:17
3497

Тожикистон “Урал авиалинияси”нинг Россиянинг 4 шаҳридан парвоз қиладиган рейсларини бекор қилди

Душанбе “Урал авилинияси”нинг Россиянинг 4 та шаҳридан парвоз қиладиган авиарейсларни бекор қилди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

“Бундай қарорга келишга Тожикистоннинг “Сомое Эйр” авикомпанияси самолётларининг Россия шаҳрига учиши тўхтатилгани сабаб бўлди”, деб маълумот берди Тожикистон республикаси транспорт вазирлигига қарашли фуқаро авиацияси департаменти бошлиғи Юсуф Раҳмонов. 

Илгари Россия транспорт вазирлиги матбуот хизмати Тожикистоннинг Москва яқинидаги “Жуковский” аэропортидан “Ямал” авиакомпаниясига тегишли самолётларнинг Тожикистонга учишидан норози бўлганлиги ҳақида хабар берган эди. Уларнинг норозилигига жавобан Москва жума куни Тожикистоннинг “Сомон Эйр” авиакомпаниясига тегишли самолётларнинг Россия ҳудудига учишини тўхтатди. Чекловларга қарамай, Москва ва Санкт-Петербург шаҳрига учувчи самолётларнинг парвози тўхтатилмаган.   

“Уларга жавобан “Урал авиалинияси”нинг тўртта рейсини ёпамиз. Булар  Краснодардан, Уфадан, Челябинск ва Красноярскдан Душанбега парвоз қиладиган рейслардир. Тожикистон ҳукуматининг мазкур қарори маҳаллий вақт билан 12.00 (Москва вақти билан 10.00) да кучга киради”, деб ахборот берди Раҳмонов.

    Бошқа янгиликлар