АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 2 тезкор ходимга жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар ИИББнинг 2 нафар тезкор ходими ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда пора талаб қилиши ва ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари уларни 1200 АҚШ долларини олаётган вақтда ушлади.

Тошкент шаҳар прокуратураси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатди, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур катта тезкор вакилларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар