АсосийЖамият

Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликлар жазони ватанга кўчиришни сўради

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур муассасада 11 нафар ўзбекистонлик Россия Жиноят кодексининг турли моддалари бўйича жазо ўтамоқда.

'Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликлар жазони ватанга кўчиришни сўради'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Сахалин вилоятида жойлашган 1-сонли жазони ижро этиш муассасасига ташриф буюриб, у ерда сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур муассасада 11 нафар ўзбекистонлик Россия Жиноят кодексининг турли моддалари бўйича жазо ўтамоқда.

Ташриф давомида дипломатлар маҳкумлар учун яратилган шарт-шароитлар, жумладан яшаш хоналари, овқатланиш ва дам олиш жойлари билан танишган. Шунингдек, маҳкумлар билан суҳбат ўтказилган.

Суҳбат чоғида маҳкумлар муассасадаги шароитлардан қониқаётганини билдирган. Бироқ улар яқинларини соғинаётгани сабабли жазонинг қолган қисмини Ўзбекистонда ўташ истагини айтган. Шу муносабат билан улар жазо муддатининг қолган қисмини Ўзбекистондаги муассасаларга кўчириш бўйича амалий ёрдам сўраган.

Дипломатлар эса Ўзбекистон ва Россия ўртасида маҳкумларни ўзаро топшириш бўйича алоҳида шартнома мавжуд эмаслиги сабабли, ҳозирча бу масалани амалга ошириш имконияти йўқлигини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар