Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда эсади, айрим жойларда 10–12 метр/секундгача кучайиши ва чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16–18, кундузи 26–28 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда. Шамол баъзи ҳудудларда 20–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 28–33 даража атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам қисқа муддатли ёғингарчилик ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳарорат 28–33 даражагача етади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво 25–30 даражагача исийди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 30–35 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи 27–32 даража атрофида бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Айрим ҳудудларда дўл ёғиши эҳтимоли бор. Шунингдек, сел-сув тошқини хавфи эълон қилинган.
Синоптиклар маълумотига кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида айрим жойларда ёғингарчилик сақланиб туради, иккинчи ярмидан эса ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб боради.






