АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда Gentra ёниб кетди

Маълум қилинишича, соат 14:42 да Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида автомашина ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

'Тошкентда Gentra ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 28 май куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Gentra автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 14:42 да Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида автомашина ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг қутқарув техникаси воқеа жойига соат 14:44 да етиб борган ва ёнғин 14:48 да тўлиқ ўчирилган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар