АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонда бу йил ёз жуда иссиқ бўлиши мумкин

Ўзгидромет” маълумотига кўра, 2026 йилда Ўзбекистонда ёз фасли беқарор ва нисбатан илиқ об-ҳаво билан бошланади.

'Ўзбекистонда бу йил ёз жуда иссиқ бўлиши мумкин'ning rasmi

Бироқ кейинчалик ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши мумкин.

Синоптиклар прогнозига кўра, июнь ойининг дастлабки кунларида айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи 30-35 даража атрофида бўлади.

Ойнинг иккинчи ярмидан бошлаб эса ҳарорат 34-39 даражагача кўтарилиши, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларда айрим кунлари 40-42 даражага етиши мумкин.

“Ўзгидромет” қайд этишича, бу йил ёз экстремал иссиқ бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Бунга Тинч океанида кузатилаётган Эл-Нино ҳодисасининг илк белгилари сабаб бўлиши мумкин.

Дастлабки баҳолашларга кўра, жорий йилда ёзнинг ўртача ҳарорати меъёрдан бироз юқори бўлади. Энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати 42-44 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 45-47 даражагача кўтарилиши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистонда июнь ойида кузатилган энг юқори ҳарорат 1914 йилда Термиз шаҳрида қайд этилган бўлиб, у 49,6 даражани ташкил қилган.

    Бошқа янгиликлар