АсосийЖАМИЯТ

Солиқ тизими тўлиқ рақамлаштирилади

Президент фармонига мувофиқ, солиқ хизматлари босқичма-босқич электрон форматга ўтказилади.

'Солиқ тизими тўлиқ рақамлаштирилади'ning rasmi

Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тадбиркорлар учун қулайликларни ошириш мақсадида солиқ тизими босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштирилади.

Президент фармонига мувофиқ, бу борада рақамли технологияларни кенг жорий этиш ишлари изчил давом эттирилади.

Хусусан:

— солиқ хизматлари тўлиқ рақамли форматга ўтказилади;
— солиқ ҳисоботларини топшириш ва мажбуриятларни бажариш жараёнлари соддалаштирилади;
— назорат тадбирлари замонавий хавф таҳлили тизимлари асосида амалга оширилади;
— инсон омилини камайтириш ҳисобига ортиқча бюрократик жараёнлар қисқартирилади;
— солиқ тўловчилар учун хизматларнинг тезкорлиги ва сифати оширилади.

Таъкидланишича, мазкур чоралар тадбиркорлик учун қулай муҳит яратиш, солиқ тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар