АсосийСИËСАТ

Энди ҳар йили “Миллий ижодкорлар қурултойи” ўтказилади

Республика танлови ғолибларига 100 млн сўм, халқаро совриндорларга эса 300 млн сўмгача мукофот берилади.

'Энди ҳар йили “Миллий ижодкорлар қурултойи” ўтказилади'ning rasmi

Тадбир доирасида йил давомида энг яхши натижа кўрсатган ижодкорларнинг бадиий кечаси ўтказилади ва улар муносиб тақдирланади.

Жумладан, мусиқа соҳасида камида 10 та қўшиқ ёки асар яратган, халқ артисти ёки хизмат кўрсатган артист унвонига эга бўлган, халқаро танловлар ғолиблари ва ижод намуналари кенг ижро этилаётган ижодкорлар; шунингдек, адабиёт соҳасида юксак эътирофга сазовор бўлган, 50 минг нусхадан зиёд нашр этилган асар муаллифлари, ижоди театр ва кинода саҳналаштирилган, шеърлари “хит” қўшиққа айланган ижодкорлар тақдирланади.

Уларга йил давомида ҳар ой 5 миллион сўм қалам ҳақи тўланади, Ўзбекистон бўйлаб транспорт воситаларидан бепул фойдаланиш имконияти берилади. Шунингдек, ихтисослашган тиббиёт марказларида даволаниш харажатлари тўлиқ давлат ҳисобидан қопланади. Улар учун маҳорат мактаблари ва ижод уйлари ташкил этилади.

Шунингдек, совриндорлар кейинги йилларда ҳам ижодни давом эттирса, ушбу имтиёзлардан фойдаланишда давом этади.

    Бошқа янгиликлар