АсосийЖАМИЯТ

Зироат Мирзиёева болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади

У ўз мурожаатида болалар мамлакатнинг энг қимматли бойлиги ва энг катта масъулияти эканини таъкидлади.

'Зироат Мирзиёева болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

“Ҳар бир бола тинчлик, меҳр ва ғамхўрлик муҳитида улғайсин, сифатли таълим олсин, оила, жамият ва давлат қўллаб-қувватлашини ҳис этсин”, дейилади табрикда.

Шунингдек, у болалар учун эзгу, адолатли ва тўсиқларсиз муҳит яратиш, ҳар бир боланинг ўз имкониятларини намоён этиши ва келажакка ишонч билан қараши учун шароит яратиш барчанинг умумий вазифаси эканини қайд этган.

Зироат Мирзиёева сўзлари якунида барча юртдошларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади.

    Бошқа янгиликлар